КРЕДИТНОЕ БЮРО «КРЕДИТНО-ИНФОРМАЦИОННЫЙ АНАЛИТИЧЕСКИЙ ЦЕНТР
«КРЕДИТНОЕ БЮРО «КРЕДИТНО-ИНФОРМАЦИОННЫЙ АНАЛИТИЧЕСКИЙ ЦЕНТР»    

Новости



Лизингберувчилар уюшмаси ташаббуси билан Лизинг компанияларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур масала юзасидан йиғилишда Лизингберувчилар уюшмаси таклифига биноан “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси ходимлари иштирок этди. Улар томонидан йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган барча масалаларга батафсил маълумот берилди. Жумладан, бугунги кунда Кредит бюро базасида 5 млн. ортиқ жисмоний шахслар ва 650 мингта юридик шахсларнинг кредит тарихлари мавжудлиги барча йиғилиш иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Бундан ташқари, Кредит бюро томонидан тақдим этиладиган маълумотлар кредит қайтмаслиги хавфини кескин камайтириши, лизинг хизматларидан фойдаланувчиларнинг кредит интизомини ўрганиш, ҳамда янги жорий этилаётган хизмат турлари тўғрисида тақдимот (презентация) кўринишида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Ўз ўрнида лизинг компаниялари ҳам бюро хизматлари уларнинг фаолияти ривожида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича ўз таклифларини билдирди.

 

 

  • 19.07.2019
  • 12