КРЕДИТНОЕ БЮРО «КРЕДИТНО-ИНФОРМАЦИОННЫЙ АНАЛИТИЧЕСКИЙ ЦЕНТР
«КРЕДИТНОЕ БЮРО «КРЕДИТНО-ИНФОРМАЦИОННЫЙ АНАЛИТИЧЕСКИЙ ЦЕНТР»    

Новости



2019 йилнинг 1 июлидан потенциал қарздорларнинг энергиятаъминоти ва газтаъминоти маълумотларни автоматлаштирилган тарзда олиш имкониятлари яратилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160- сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, “АСОКИ” тизими Технологик қўлланмасига қўшимча равишда газтаъминот ва электротаъминот истеъмолчиларининг қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлар алмашинувини кўзда тутувчи тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди ва 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб потенциал қарздорларнинг энергиятаъминоти (кредит ҳисоботи №16) ва газтаъминот (кредит ҳисоботи №17)  ташкилотлари маълумотлар тизимларидаги мавжуд қарздорликлари тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган тарзда олиш имкониятлари яратилди.

  • Дата добавления: 26.06.2019
  • Количества просмотров: 207