КРЕДИТНОЕ БЮРО «КРЕДИТНО-ИНФОРМАЦИОННЫЙ АНАЛИТИЧЕСКИЙ ЦЕНТР
«КРЕДИТНОЕ БЮРО «КРЕДИТНО-ИНФОРМАЦИОННЫЙ АНАЛИТИЧЕСКИЙ ЦЕНТР»    

Новости



“КРЕДИТ-АХБОРОТ ТАҲЛИЛИЙ МАРКАЗИ” КРЕДИТ БЮРОСИ АХБОРОТИ

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан банк ва нобанк ташкилотларига қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда кредит ахборотидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида:

• 2020 йил 1 мартдан кредит ахборот алмашинувини амалга ошириш бўйича банк ва нобанк ташкилотлари томонидан тўлаб келинадиган ҳар ойлик йиғим (абонент) тўловлари тўлиқ бекор қилинади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2019 йил 19 декабрда 3205-сон билан рўйҳатдан ўтган “Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкини руҳсат этилган миқдори, шунингдек қарз юки ўсишини чеклаш тўғрисида”ги Низомига асосан қарз юкини ҳисоблаш, шунингдек, кафил, қўшимча қарз олувчи, гаровга қўювчи ва қарздорнинг кафиллик тўғрисидаги маълумотларни Кредит бюродан олиш амалиётини жорий қилинишини ҳамда кредит ахборотини Кредит бюрога юбориш янада оптималлаштирилишини маълум қиламиз.

  • Дата добавления: 03.02.2020
  • Количества просмотров: 840