КРЕДИТНОЕ БЮРО «КРЕДИТНО-ИНФОРМАЦИОННЫЙ АНАЛИТИЧЕСКИЙ ЦЕНТР
«КРЕДИТНОЕ БЮРО «КРЕДИТНО-ИНФОРМАЦИОННЫЙ АНАЛИТИЧЕСКИЙ ЦЕНТР»    

Новости



“КРЕДИТ АХБОРОТИ АЛМАШИНУВИНИ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИ” (АСОКИ) ИШТИРОКЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк назорати қўмитасининг 2020 йил 16 мартдаги 205/2-сонли “Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида вужудга келиши мумкин бўлган рисклар таъсирини юмшатиш юзасидан чоралар тўғрисида” ги қарорига асосан, барча тижорат банкларига мижозларнинг реал пул оқимлари ва имкониятлари ҳамда лойиҳаларни ишга туширишнинг кутилаётган муддатларидан келиб чиқиб, кредитларнинг асосий қарзини қайтариш бўйича 2020 йилнинг 1 октябрига қадар имтиёзли давр бериш ҳамда якуний тўловлар муддатларини берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтириш бўйича тавсиялар берилган.

Шунингдек, Марказий банк Банк назорати қўмитасининг 2020 йил 20 мартдаги 207/1-сонли қарори билан, асосий қарзни қайтариш бўйича берилган имтиёзларга қўшимча равишда пул оқими фоиз тўловларига етмаган корхоналарга уларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, ҳисобланган фоиз тўловларини қайтариш бўйича имтиёзли давр бериш масаласини ҳам кўриб чиқиш тавсия қилинган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси барча АСОКИ иштирокчиларидан, ажратилган кредитлар бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилганда (шартлари қайта кўриб чикилганда, муддатлари узайтирилганда ва х.к) кредит шартномаларидаги (CI-004, CI-011, CI-014) ва тўлов графигидаги (CI-005, CI-012) ўзгаришларни Кредит бюро базасига ўз вақтида юборишларини сўрайди.

Шу билан бирга, имтиёзли давр берилган кредит шартномалари бўйича шартлари ўзгартирилган кредитлар сифати таснифи ёмонроқ тоифага ўзгармаслигини, шунингдек, мазкур кредит шартномалари бўйича киритилган тегишли ўзгартиришлар мижозларнинг Кредит тарихига, шу жумладан уларнинг “Скоринг КИАЦ”даги кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатмаслигини маълум қиламиз.

  • Дата добавления: 28.03.2020
  • Количества просмотров: 5