“Кредит-ахборот тахлилий маркази” кредит бюроси МЧЖ томонидан ҳудудларда ташкил этилган семинар ва тренинглар тўғрисида маълумот.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
13 июлдаги “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3852-сонли Қарорининг тегишли иловасига мувофиқ, кредит ахборот алмашинуви тизимини такомиллаштириш ва кредит бюро фаолиятини ташкиллаштириш мақсадида, кредит бюро фаолиятини республикамиз ҳудудларида ўз хизматларни кўрсатишни ривожлантириш, кредит ахборотини етказиб берувчиларни кенгайтириш, кредит бюро ва бошқа ташкилотлар ўртасида замонавий электрон ахборот алмашинувини жорий қилиш вазифаси юклатилган.

Мазкур қарорни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2018 йил 16 июлдаги 25/1-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида, “Кредит-ахборот тахлилий маркази” кредит бюроси МЧЖ томонидан ҳудудларда кредит ахборот алмашинуви фаол бўлмаган банклар билан биргаликда семинар ва тренинглар ташкил этиш бўйича республикамиз ҳудудларида соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини тушунтириш жойларда семинарлар ташкил этиш юзасидан ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Ҳозирги кунда, мазкур ишчи гуруҳ томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Жумладан, жорий йилнинг 14 августида Тошкент вилоятида
20 нафар, 16 августида Сирдарё вилоятида 76 нафар, 17 августида Жиззах вилоятида 80 нафар, 25 августида Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
26 августида Сурхондарё вилоятида 36 нафар, 28 августида Наманган вилоятида 49 нафар, 29 августида Андижон вилоятида 46 нафар,
30 августида Фарғона вилоятида 27 нафардан ортиқ турли хил банклардан иштирокчилар семинарда қатнашди ва уларга кредит бюро ҳақида, унга ахборотни юбориш тартиби, банк ва кредит бюро ўртасида кредит ахборт алмашинуви ҳолати ва бошқа қонун нормалари кенг ёритилди ва тегишли тушунтиришлар берилди.

Семинар якуни бўйича мавзуга оид савол ва жавоблар ўтказилди.