• 2021 yil yanvar - sentabr
  • 2021 yil yanvar - dekabr
  • 2022 yil yanvar - mart
  • 2022 yil yanvar - iyun
  • 2022 yil yanvar - sentabr
  • 2022 yil yanvar - dekabr
  • 2023 yil yanvar - mart
  • 2023 yil yanvar - iyun
  • 2023 yil yanvar - sentyabr
  • 2023 yil yanvar - dekabr
  • 2024 yil yanvar - mart

2022 yil yanvar - sentabr

Фуқаролар томонидан  олинган кредит тарихи ҳисоботлари юзасидан

СТАТИСТИК МАЪЛУМОТ

(2022 йил январь-сентябрь)

 

Кредит бюро томонидан фуқароларга янада қулайликлар яратиш, молиявий саводхонлик ва оммабопликни ошириш мақсадида 2021 йилда янги форматдаги кредит тарихи (“Скоринг КИАЦ” билан биргаликда) маълумотини масофадан туриб Кредит бюро веб сайти (www.infokredit.uzорқали (идентификациядан ўтиш орқали) ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) орқали онлайн тарзда олиш имконияти яратилди.

Бунинг натижасида ўтган йил мобайнида фуқаролар томонидан олинган кредит тарихи маълумотлари сони 145 773 донани ташкил этди (Маълумот учун, кредит бюро томонидан фуқароларга 2019 йилда 131 та, 2020 йилда 154 та кредит тарихи маълумотлари тақдим этилган). Мазкур умумий кўрсаткичнинг 99 148 донаси www.infokredit.uz ва 46 625 донаси эса www.my.gov.uz сайтлари орқали олинган.

Жорий йилда ҳам фуқаролар томонидан мазкур яратилган имкониятдан кенг фойдаланилаётган бўлиб, хусусан 2022 йилнинг январь – сентябрь ойларида фуқаролар томонидан ушбу сайтлар орқали олинган кредит тарихи маълумотларининг сони 172 186 донани ташкил этди.

1-диаграмма (январь-сентябрь 2022 й.)

Умумий сони - 172 186

 

1.1 – диаграмма (январь-сентябрь 2022 й.)

Умумий сони - 172 186

1 ва 1.1-диаграммаларда фуқаролар томонидан “www.infokredit.uz” ва “www.my.gov.uz” сайтлари орқали олинган кредит тарихига оид маълумотларнинг сони кўрсатиб ўтилган. Бу диаграммадан кўриш мумкинки, жорий йил бошига нисбатан бугунги кунда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали маълумотларни олиниши катта улушни ташкил этмоқда. Мазкур ўзгаришни амалдаги тартибга кўра Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) орқали олинаётган маълумотларни 10% чегирмали нархда тақдим этилаётгани билан изоҳлаш мумкин.

 

1.2 – диаграмма (январь-сентябрь 2022 й.)

Умумий сони - 172 186

1.2– диаграммада ойлар кесимида онлайн тарзда кредит тарихини олиниши кўрсатиб ўтилган. Бунда фуқаролар томонидан онлайн тарзда олинган кредит тарихи 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида ўртача 1 ойда 19 минг донадан зиёд бўлганини кўриш мумкин.

Шунингдек, “www.infokredit.uz” сайти орқали SМS – хабарномани ёқиш имконияти ҳам яратилган бўлиб, мазкур хизмат турида фуқароларнинг кредит тарихи бўйича қайсидир кредит ташкилоти томонидан Кредит бюрога сўров берилганда фуқарога шу заҳоти бепул SМS хабар келади.

 

2-диаграмма (январь-сентябрь 2022 й.)

Умумий сони - 172 186

2-диаграммада 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 172 186 дона кредит ҳисоботи фуқароларга тақдим қилингани, шундан 119 170 дона (69%) эркак ва 53 016 дона (31%) аёл кишилар томонидан олингани кўрсатиб ўтилган.

 

3-диаграмма (январь-сентябрь 2022 й.)

Умумий сони - 172 186

 

3-диаграммада кредит тарихини олган фуқароларнинг ёшлари тўғрисидаги маълумот кўрсатилган. Олинган кредит тарихи маълумотларининг катта улуши         26 – 35 ёшдаги фуқароларни ташкил этмоқда (77 596 дона ёки 45%)

 

4-диаграмма (январь-сентябрь 2022 й.)

Умумий сони - 172 186

 

4-диаграммада кредит тарихи маълумотлари олинишини ҳудудлар қирқимида кўришимиз мумкин. Кредит тарихини олган фуқароларнинг катта қисми Тошкент шаҳри (19,23%), Хоразм вилояти (10,54%), Тошкент вилояти (10,04%) ва Самарқанд вилоятига (8,68%) тўғри келмоқда. Кредит тарихини олиш бўйича паст кўрсаткичлар Жиззах вилояти (4,34%), Қорақалпоғистон (3,82%) ва Сурхондарё вилояти (2,93%) кузатилган.

 

5-диаграмма (январь-сентябрь 2022 й.)

Умумий сони - 172 186

 

5-диаграммада олинган кредит тарихи маълумотларидаги Скоринг баллари улуши кўрсатилган. Шунингдек, Скоринг балл маълумотларининг улуши фуқароларнинг жинси кесимида ҳам акс эттирилган. Олинган кредит тарихи маълумотларида асосий катта қисм, яъни 68 %и 201 дан 300 гача (ўртача) бўлган Скоринг балига тўғри келмоқда

 

6-диаграмма (январь-сентябрь 2022 й.)

Умумий сони - 172 186

6-диаграммада фуқаролар томонидан кредит тарихи ҳисоботини 2022 йил январь-сентябрь ойларида бир ва ундан кўп маротаба олиниши кўрсатилган бўлиб, унда умумий олинган кредит тарихи маълумотларининг 76 фоизи йил мобайнида фақат бир маротаба олинганлигини кўришимиз мумкин. Фуқароларга кредит тарихи маълумотлари йил мобайнида биринчи маротаба олинаётганда бепул, 2 ва ундан кўп маротаба олинаётганда пуллик хизмат асосида тақдим этилмоқда.

Bizning hamkorlarimiz

Qo'llab-quvvatlash xizmati